BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) мамлакатлари етакчилари G20 саммити давомида учрашув ўтказди ва Халқаро валюта жамғармаси ислоҳотларининг бажарилмагани юзасидан афсус билдирди. Бу ҳақда Interfax хабар бермоқда.
Учрашувда Брисбенга «катта йигирмалик» саммити учун келган Владимир Путин ҳам иштирок этди.
BRICS давлатлари раҳбарлари ислоҳотлар ратификациясининг кечиктирилиши «йигирмалик гуруҳи» етакчиларининг 2009 йилги мажбуриятларига зид келишини айтди. Саммит чоғида BRICS мамлакатлари Халқаро валюта жамғармасини ислоҳ қилиш бўйича муқобил ечимлар таклиф қилмоқчи.
Бундан ташқари, Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка раҳбарлари Янги тараққиёт банки ишини муҳокама қилиб, мамлакатлар молия вазирларига Банк раиси ва унинг ўринбосарини BRICS’нинг кейинги саммитигача тайинлашни топширди. У 2015 йилнинг 8—9 июлида Уфа (Россия)да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)