Бугунги кунда турк сериаллари оламида ҳар хил жанрларда суратга олинган жуда кўплаб лойиҳалар мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси ҳам томошабинни фақат ўзига жалб эта олиш билан чекланмай, эътиборини бутун давомийлиги мобайнида сақлаб қола олмайди. Аммо айрим сериаллар бор-ки, уларнинг ҳар бир эпизоди мухлислар томонидан сабрсизлик билан кутилган, сюжет эса томошабинни экрандан узоқлаштирмаган. Ушбу мақолада охиригача томошабинлар эътиборини йўқотмаган турк сериаллари ҳақида сўз боради.

“Адолат”(2021)

“Кинопоиск”да рейтинги 8.8 балл
Прокурор Илғоз Кая ҳамда адвокат Жайлин Эргуваннинг ҳикояси оддий турк сериалларидан бири бўлиб қолиши мумкин эди. Илғоз кичик укасининг айбсизлигига ишониб, уни қамоқдан қутқариш учун айнан Жайлин уни ҳимоя қилишини сўрайди. Аммо биргаликда ишлаш жараёни кутилмаган натижаларга олиб келади ва кўплаб инсонларнинг ҳаётини тубдан ўзгартиради. Ажойиб сценарий муаллифлари, актёрларнинг маҳоратли ўйинлари ва бутун суратга олиш жамоасининг меҳнати туфайли бу сериал турк сериаллари орасида ҳақиқий ҳитга айланган. Бу ерда севги ва нафрат, хиёнат ва дўстлик, интрига ва чексиз, мутлақо кутилмаган сюжет бурилишлари мавжуд. Сериалнинг энг муҳим хусусияти шундаки, ҳар бир кейинги мавсумда воқеалар янада динамик тус олади. Кинолента продюсерлари эса асосий ишни уддалади — воқеаларни мантиқан ва ўз вақтида якунлаб, сериални тўртинчи мавсумга чўзиш билан бузишмади.
Асосий ролларда: Пинар Дениз, Каан Урганжиўғлу, Угур Аслан ва бошқалар.
“Чуқур” (2016)

“Кинопоиск”да рейтинги 86 балл
“Чуқурда шоҳ бўлиш мумкин эмас, фақат ота бўлиш мумкин” — бу сўзлар Идрис ота томонидан айтилган бўлиб, сериалнинг ҳар бир мухлиси учун танишдир. Чуқур — Истанбулнинг туманларидан бири бўлиб, у ерда ҳамма нарсани Кочовали оиласи бошқаради. Бу оддий мафия клани эмас, балки катта оила ҳисобланади. Бу ерда ягона қоида бор — ман этилган моддаларнинг савдоси қатъиян тақиқланади. Аммо бир куни янги гуруҳ пайдо бўлади, у эса ушбу тақиқни бузмоқчи ва Чуқур туманини ўз назоратига олишни хоҳлайди. Шу вақт ичида Идриснинг кичик ўғли Ямач, қиз дўсти билан уйга қайтади. Албатта, улар энди осойишта ва бахтли ҳаётни унутиши керак бўлади. Бу қизиқарли турк сериалининг ягона камчилиги шундаки, ундан кейин шундай даражада томошабинни ўзига жалб этадиган янги сериал топиш қийин. Ҳар бир янги эпизод мухлислар томонидан катта интизорлик билан кутиб олинди ва бу асло ажабланарли эмас.
Асосий ролларда: Арас Булут Ийнемли, Эркан Колчак Кўстендил, Риза Кочаўғлу ва бошқалар.
“Эртуғрул” (2014)

“Кинопоиск”даги рейтинги: 8,5
Бу тарихий сериал турк сериаллари мухлислари учун жуда яхши таниш. Айнан ушбу сериал ўз вақтида дунёнинг турли мамлакатларида катта машҳурликка эришиб, Гиннес рекордлар китобига ҳам энг яхши драма асари сифатида киритилган. Кўп қисмли кинокартинада Усмонийлар империясининг асосчиси ва Усмон Ғозининг отаси буюк Эртуғрулнинг ҳаёти ҳикоя қилинади. Динамик сюжет, юқори маҳоратдаги актёрлик ва тарихий фактлар билан бадиий тасаввурнинг уйғунлиги “Эртуғрул”ни энг таъсирли турк тарихий сериаллари қаторига олиб чиқди.
Асосий ролларда: Энгин Алтан, Ҳьюля Даржан, Женгиз Жоскун ва бошқалар.
“Қуёшни кутиб” (2013)

“Кинопоиск”даги рейтинги: 8,4
Мазкур сериал 2013 йилда тақдим этилган бўлиб, Керем Бюрсиннинг бутун дунё бўйлаб танилишига сабаб бўлган асар ҳисобланади. Мелодрама қисқа вақт ичида рейтинглар чўққисига чиқди, бунга эса сифатли сюжет ва актёрларнинг зўр ўйинлари сабаб бўлди. Сериалнинг сюжети дастлаб оддийдек кўринади. Йигит ва қизнинг биринчи учрашуви ёқимли бўлмаган бўлса-да, чин дилдан севиш учун бу ҳеч қандай тўсиқ эмас. Сериал фақат севги ҳақида эмас, балки мактабдаги зўравонлик, оила муаммолари ва коллеж талабалари орасидаги ёлғизлик каби мавзуларни ҳам ёритади. Барча мавзулар оқилона ҳамда мувофиқ тарзда боғланган бўлиб, бунинг учун сюжет муаллифларига алоҳида миннатдорлик билдириш керак. Ҳали ҳам Керем Бюрсин мухлислари ушбу сериални унинг энг яхши ишлари деб ҳисоблашади ва кўпинча қайта кўришади.
Асосий ролларда: Керем Бюрсин, Ханде Доандемир, Эмре Кинай ва бошқалар.
“Тақиқланган севги” (2008)

“Кинопоиск” рейтинги: 8,3
Биҳтер ва Беҳлулнинг таъқиқланган ва фожиали севги ҳикояси ҳар бир томошабинга ўз сабоғини берди. Кимдир Биҳтерни айбласа, бошқалар Беҳлулнинг заифлиги ва шубҳаларини сабаб қилиб кўрсатишади. Романнинг экранлаштирилган версияси катта муваффақият қозонди ҳамда ҳозиргача турк телевидениясида муваффақиятли эфирга узатилмоқда.
Асосий ролларда: Берен Саат, Киванч Татлитуғ Селчук Ёнтем ва бошқалар.
“Ижарага олинган севги” (2015)

“Кинопоиск” рейтинги: 8,3
Туркиянинг энг машҳур ва юқори рейтингга эга романтик комедияларидан бири ҳозиргача ўз долзарблигини йўқотмаган. Бариш ва Элчин тандемига томошабинлар ва танқидчилар томонидан катта мақтовлар ёғдирилган. Осон ҳмада содда кўринган сюжет миллионлаб томошабинларни ўзига жалб қилди ва уларни экрандан узмай қолди. Омер ва Дефненинг ҳикояси кимлар учун романтик, кимлар учун кулгили, баъзилар учун эса Зулайҳо ҳақидаги эртакдек бўлиб, ҳар бир қаҳрамон ҳаётдан муҳим сабоқ олди. Ҳар ҳолда, бугунги кунда ҳам турк сериаллари мухлислари ушбу ҳитни яхши кўриб, қайта-қайта томоша қилади.
Асосий ролларда: Элчин Сангу, Бариш Ардуч, Салиҳ Бадемчи ва бошқалар.
“Севги изтироби” (2015)

“Кинопоиск” рейтинги: 8,2
Эмми мукофоти билан тақдирланган маданий турк драма сериали алоҳида таништиришни талаб қилмайди. Амир, Ниҳон ва Камол орасидаги севги учбурчаги барча турк сериаллари мухлислари учун жуда машҳур. Томошабинлар янги эпизодларни катта интизорлик билан кутиб, бу ҳикоянинг бахтли якуни бўлишини орзу қилишган, аммо бу рўй бермаган. Гўзал, аммо қайғули севги ҳикояси, қизиқарли сюжет, чиройли мусиқалар ва суратга олиш жойлари — буларнинг барчаси “Севги изтироби” сериалидадир. Лекин сериалнинг энг катта ютуғи — бош ва ёрдамчи роллардаги актёрларнинг ажойиб ўйинлари ҳисобланади.
Асосий ролларда: Неслиҳан Атагул, Каан Урганчиўғлу, Бурак Ўзчивит ва бошқалар.
Изоҳ (0)