Россия Федерацияси Тива Республикасидаги Сукпас қишлоғида 12 ёшли Адий Монгуш исмли ўспирин ёнаётган уйдан уч нафар ука-сингилларини қутқариб чиқарди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Уй деярли тўлиқ ёниб кетди, бироқ ўспирин шарофати билан оиланинг барча аъзолари тирик қолди.
Кўп фарзандли оиланинг ота-онаси уч ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларни ўсмир йигитга ташлаб, уйдан чиқиб кетади. Болалар телевизор кўраётган, Адий уйни тозалаётган вақтида ёнғин бошланади. Йигитча дераза ойнасини стул билан синдириб, дастлаб уч ойлик укасини кўчага олиб чиқади, уни ерга ётқизиб, яна уйга қайтади. Шу тариқа, ўспирин ўз ука-сингилларини уйдан олиб чиқади.
Адий, ёнғинни кўриб уйга отилиб кирган отасини ҳам қутқариб қолди: ўспирин укаларини уйдан олиб чиққанини айтиб, отани ўтга ўзини уришдан тўхтатиб қолди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика бўйича бош бошқармаси ёш қутқарувчини давлат мукофоти билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тайёрламоқда.
Изоҳ (0)