Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги иккита ўртоқлик учрашувида Қатардан йирик ҳисобда мағлубиятга учради ва Баҳрайн билан дуранг қайд этди. Ушбу натижалар ФИФА рейтингига яхшигина таъсир кўрсатди, деб ёзади Uff.uz.
Мазкур кўрсаткичлар орқали ФИФА ташкилотининг рейтинглар тизими Ўзбекистоннинг амалдаги 530 баллидан 45 баллни чегириб ташлади.
Агар бугун Ўзбекистон БАА термасини мағлубиятга учратса, 10—15 балл жамғариши мумкин. Агар дуранг ўйнаса, яна камида 7 балл олиб ташланади. Мағлубиятга учраса эса бундан ҳам кўп балл чегирилади.
Изоҳ (0)