Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТP)нинг янги рейтингида 9 поғона кўтарилиб, 51-ўринга чиқиб олди, дея хабар бермоқда 12news.uz.
Нашрнинг эслатишича, ўтган ҳафтада Истомин Токиодаги мусобақа ярим финалига йўлланма учун кечган баҳсда канадалик Милош Раоничга имкониятни бой берган эди.
Бугун эса Денис Шанхайда дунёнинг ўнинчи рақамли теннисчиси болгариялик Григор Дмитровга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)