Украина Биринчи лигасининг 11-туридан ўрин олган Кировограднинг «Зирка» ва «Александрия» жамоалари ўртасидаги учрашувда мухлислардан бири томошабинларни руҳлантиришнинг ноодатий усулини қўллади. Бу ҳақда Xsport.ua хабар бермоқда.
Гап шундаки, йигитча Россия президенти Владимир Путин ниқобини кийган ҳолда ич кийимда «Зирка» стадиони йўлакчаларидан югуриб ўтди. У Украина байроғини елкасига ташлаб олишни ҳам унутмади. Томошабинлар бундай хатти-ҳаракатни қуюқ олқишлади.
Изоҳ (0)