Хитойда бўлиб ўтаётган гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида украиналик спортчи олтин медаль соҳиби бўлди. Бироқ мукофот топшириш чоғида Украина ўрнига Ўзбекистон мадҳияси янгради, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
Нанкин шаҳридаги жаҳон чемпионатида украиналик гимнастикачи брусда машқ бажариш бўйича биринчи ўринга сазовор бўлди. Бироқ олтин медаль унга ўз ватани мадҳияси эмас, Ўзбекистон мадҳияси остида топширилди.
Таъкидлаш жоиз, чемпионат бошқа қизиқарли воқеаларга ҳам бой бўлди. Чунончи, кўпкураш бўйича қизларни тақдирлаш маросимида берилган гулдасталардан бири ичидан ари чиқиб, ғолиба қизга ҳужум қилган эди.
Изоҳ (0)