Ўзбекистонда 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб илмий ходимларнинг ойлик маошлари оширилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Қарори билан бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ўзгартириш киритилди.
Институт директори лавозими (профессор илмий даражаси билан) учун ойлик маоши 1 485 580 сўмдан 1 663 850 сўмга оширилган бўлса, кичик илмий ходим (фан номзоди илмий даражаси билан) лавозими учун 1 047 208 сўмдан 1 172 873 сўмга, амалиётчи-тадқиқотчининг ойлик маоши эса 826 623 сўмдан 925 818 сўмга оширилди.
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасаларига 2014 йил 1 сентябрдан илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўлаш топширилди.
Изоҳ (0)