23 сентябрь куни соат 03:13 да Ўзбекистонда 4,5 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда 12news.uz.
Америка геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Учқудуқдан 103 километр масофада, Беруний шаҳридан 222 км, Тўрткўл шаҳридан 224 км, Гурлан шаҳридан 227 км ва Тошкентдан 613 км узоқликда жойлашган.
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази фотоматериали гувоҳлик беришича, ер ости силкинишлари эпицентри Қозоғистон билан чегара яқинида бўлган.
Бироқ «Тошкент» сейсмомарказининг 12news.uz’га маълум қилишича, бу вақтда Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилмаган.
Изоҳ (0)