Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон ҳукумати ва Латвия ҳукумати ўртасидаги дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз кириб-чиқиши тўғрисидаги битимни тасдиқлади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон раҳбари 2014 йил 16 сентябрда ушбу битимни тасдиқловчи «Халқаро битимни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон ва Латвия мазкур келишувни 2014 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзолаган эди.
Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилгани ҳақидаги тегишли хабарномани жўнатишни топширди.
Изоҳ (0)