Microsoft ўзининг 15 йиллик MSN Messenger ҳамда Windows Live Messenger дея номланадиган лаҳзали хабар алмашиш хизмати фаолиятини тўхтатаётгани сабабли, компания Twitter’даги @messenger аккаунтини Facebook’ка совға қилади. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Твиттеръда MSN Messenger эндиликда Skype компаниясининг бир қисми эканлиги ва @messenger аккаунти 30 сентябрдан Facebook’ка тақдим этилиши ҳақида сўз боради.
Now that messenger is part of @Skype, on Sept 30th, the @Messenger twitter account will transition @Facebook. Thank you all for your support
— Messenger (@messenger_dummy) September 10, 2014
Эслатиб ўтамиз, @messenger аккаунтининг 29 200 нафар, @facebook аккаунтининг эса деярли 13 900 000 нафар Follower’и бор. Ҳозирча, Facebook ушбу аккаунтдан нима мақсадда фойдаланиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)