Россиянинг Смоленск шаҳрида саҳифаларидан бирига Адольф Гитлернинг сурати туширилган мактаб кундалиги чоп этилди. Екатеринбургда сотувга қўйилган кундаликдаги расм шаҳар аҳолисининг эътиборини тортди, деб хабар бермоқда e1.ru.
Кундаликнинг яна қайси шаҳарларда сотилаётгани ҳақида маълумот берилмаган. Гитлернинг сурати тарихда из қолдирган бошқа шахслар билан биргаликда кундалик саҳифаларидан бирининг юқори қисмидан жой олган.
Полиграфия маҳсулотини ишлаб чиқарган комбинат вакиллари босмахонадан қандай маълумот олса, барчасини чоп этишини айтди. «Висшая школа» босмахонаси эса ҳозирга қадар кундаликка изоҳ бермади.
Изоҳ (0)