Украина ғарбида Rapid Trident («Уч айрили тезкор найза») Украина-Америка ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилади, дея хабар бермоқда «Сегодня».
Польша билан чегара яқинида бўлиб ўтадиган машғулотларда ғарб мамлакатларининг мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари қатнашади. Улар НАТО Украинани низоларга тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувсиз қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлишини кўзлаб жалб этилган.
Машғулотлар дастлаб июль ойига режалаштирилган, бироқ мамлакат шарқидаги танглик туфайли ортга сурилган эди.
Нашрнинг эслатишича, Украина ҳукумати яқинда 2014 йил учун Украина—НАТО ҳамкорлик дастурини маъқуллади.
4—5 сентябрь кунлари эса Британиядаги Нюпортда Украинадаги вазиятга бағишланган НАТО саммити бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)