Айтишларича, табиат ҳар бир тирик мавжудотни, ҳатто ўсимликларни ҳам ўзига хос тарзда яратган. Бироқ шоу-бизнесда бир-бирига жуда ўхшаш машҳурлар кўплаб учрайди. Улар ё эгизаклар, ёки тасодиф туфайли кўп жиҳатдан ташқи ўхшашликларга эга бўлган юлдузлардир.
Натали Портман ва Кира Найтли
Томошабинлар экранда Натали Портман ёки Кира Найтлини дарҳол ажрата олмайди. Актрисаларнинг ташқи кўриниши чиндан ҳам бир хил. Иккови ҳам жигарранг кўзли, сочлари қизғиш-қўнғир рангда.
Бундан ташқари, Натали ва Киранинг юз хусусиятлари ўхшаш: овал шаклидаги бўртиқ иякли, тўла лабли ва бодомсимон кесимли таъсирчан кўзли.
Кети Перри ва Зои Дешанел
Улар эгизаклар ҳам, қариндошлар ҳам эмас. Кети Перри ва Зои Дешанел ўртасидаги ўхшашлик жуда ҳайратланарли. Қўшиқчи актрисадан тўрт ёш кичик бўлса-да, ташқи кўринишидан иккаласининг ёши бир хилдек туюлади. Юлдузларнинг кўз ранги, ҳатто нигоҳи, бурун шакли ва юз тузилиши ҳам ўхшаш.
Мухлислар қизларни юзларига эмас, балки кийиниш услубига қараб ажратишади. Перри ёрқин ва ғайриоддий нарсаларни маъқул кўрса, Дешанел деярли доим классика ва нафисликни афзал билади.
Мила Кунис ва Сара Хайленд
Мила Куниснинг ўзидан ёшроқ қиёфадоши Сара Хайленд борлигини билармидингиз? Иккаласи ҳам актриса, лекин биринчиси кўпроқ суратга тушади ва машҳурроқ. Аммо Мила ва Сарани бир лойиҳада кўриш амримаҳол.
Бундай фильм томошабинларни бутунлай чалғитиб қўярди, чунки юлдузлар ташқи кўринишдан жуда ўхшаш. Кунис ва Хайленднинг кўзлари катта ва ифодали, юз шакллари ва чизгилари ўхшаш, сочлари қора. Гарчи вақт ўтиши билан соч турмаги ўзгариб, ҳар хил бўлиши мумкин. Айниқса, қизларнинг бир хилдаги кенг ва бир оз қайрилган бурунлари эътиборни тортади.
Жессика Честейн ва Брайс Даллас Ховард
2011 йилда иккала актриса ҳам “Хизматкор” драмаси суратга олинишида қатнашган. Йўқ, у ердаги воқеалар опа-сингиллар ҳақида эмас, Жессика Честейн ва Брайс Даллас Ховард ҳам кадрда мутлақо ўхшамаган. Ўша пайтда уларнинг соч ранглари ҳар хил бўлиб, бу уларнинг асосий фарқловчи белгиси эди.
Аммо ҳозир реал ҳаётда иккала юлдуз ҳам сочи қизғиш рангда ва бу ранг туфайли уларнинг ўхшаш юз тузилишлари янада яққолроқ кўзга ташланади. Мухлислар актрисалардан бирининг суратини кўрганида, унинг қайси бири эканлигини дарҳол англай олмайдилар.
Марго Робби ва Жейми Прессли
Бу жуфтликнинг энг машҳур актрисаси, шубҳасиз, Марго Робби бўлиб, у 30 ёшида Голливуднинг энг машҳур режиссёрлари — Ричард Кертисдан тортиб Квентин Тарантиногача ҳамкорликда ишлашга муваффақ бўлган ва иккита “Оскар” номинациясини олган. Актрисалик истеъдодидан ташқари, у ўзининг “қўғирчоққа ўхшаш” кўриниши билан танилган, бунинг натижасида у бир неча бор XXI асрнинг энг гўзал аёлларидан бири сифатида тан олинган. Бироқ уни ягона деб бўлмайди: кўк кўзли мафтункор малласочалар ҳар доим жаҳон киносида жуда машҳур бўлган. Шунинг учун ҳам Марго Робби доимий равишда ҳамкасблари билан, кўпинча модел ва актриса Жейми Прессли билан таққосланади.
Изоҳ (0)