LG компанияси янги G Watch R номли ақлли соатини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Гарчи унинг нархи ошкор этилмаган бўлса-да, LG Germany янги ақлли соатни октябрда 299 евродан сотишни бошлаши ҳақида маълумот берган. Бу нарх билан LG G Watch R шу пайтгача ишлаб чиқарилган ақлли соатлар орасида энг қиммати бўлади.
Қурилманинг ички хусусиятлари компаниянинг илк ақлли соати – G Watch’дан фарқ қилмайди. Бироқ унинг ташқи кўриниши аввалгисидан анча фарқли. Унда 1,3 дюймли айлана шаклидаги P-OLED дисплейи ўрнатилган ва дизайни одатий қўл соатларига ўхшайди.
Кейинги ҳафта LG компанияси янги ақлли соатининг кўргазмасини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сотилаётган ақлли соатларнинг нархлари билан ушбу мақола орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)