АҚШнинг Жанубий Каролина штати Саммервил шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўзи ёзган иншо учун полиция томонидан ҳибсга олинди. Алекс Стоун исмли бу йигитча мактабда вазифа сифатида берилган иншосида тўппонча сотиб олиб, қўшнисининг динозаврини ўлдиргани ҳақида ёзган. Унга безорилик айблови эълон қилинди ва ўқишдан вақтинчалик четлатилди. Бу ҳақда Worldnow хабар берди.
Мактабда ўқувчиларга Facebookдаги шахсий саҳифага ёзиладиган пост услубида кичик ҳикоя ёзиш вазифаси берилади. Стоун ўз ҳикоясини тўқиб ёзади ва унинг уйдирма эканлигини ҳамма тушунишига шубҳа ҳам қилмайди. Бироқ мактаб раҳбарияти Стоуннинг иншоси ҳақида унда «тўппонча сотиб олдим» деган жумла бўлгани сабабли полицияга хабар беради. Таълим муассасасига етиб келган ҳуқуқ муҳофазачилари боланинг шахсий жавонини ва рюкзагини тинтиб чиқади, бироқ ҳеч қандай қуролни топа олмайди.
Ўспириннинг онаси ўғлининг ёши қурол сотиб олиш учун жуда кичик эканлиги айтди. У шунингдек, мактаб раҳбариятининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланганини, улар полициядан аввал ота-онага хабар бериши кераклигини таъкидлади. Йигитчанинг ўзи эса ушбу воқеа унинг тавсифномасида акс этиши туфайли бундай иншо ёзганидан афсусдалиги айтди. Шу билан бирга у ўз хатти-ҳаракати билан ҳеч кимга зарар етказмаганини қайд этди.
Изоҳ (0)