Украина шарқида аксилтеррорчилик операцияси кучлари ва қуролланган айирмачилар ўртасида жанглар давом этмоқда. 21 август, пайшанба куни Украинанинг СУ-24 М ҳужумчи самолёти Луганск яқинида айирмачилар томонидан отиб туширилгани маълум бўлди. Иккала учувчи ҳам катапульта воситасида ирғиб чиқиб, парашютда сакрашга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Шунингдек, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати спикери Андрей Лисенко Украина ҳарбийлари томонидан Псков ҳаво-десант дивизиясининг иккита БМД2 жанговар машинаси қўлга олинганини хабар қилди. «Машиналардан бирида ҳайдовчилик гувоҳномасидан тортиб, ҳарбий ҳужжатларгача бўлган ҳужжатлар тўлиқ тўплами топилди. Буюмлар ва машина Псков дивизиясининг Биринчи парашют-десант ротаси 74268 ҳарбий қисми номига расмийлаштирилган», — деди Андрей Лисенко.
Россия Мудофаа вазирлиги эса бундай жанговар машинанинг қўлга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик расмий вакили Игор Конашенков БМД2’нинг собиқ Иттифоқ давридан буён Украинада истеъмолда бўлганини, топилган ҳужжат шакллари эса Россия армиясида қўлланилмаётганига беш йил бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)