Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги Лойсув совуқхонаси ҳудудида отишма содир бўлди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, дея хабар берди ИТАР-ТАСС.
Хабар қилинишича, Тожикистондаги Тупакул аҳоли пункти яқинида чегара наряди ҳамда уч нафар от минган ва қуролланган номаълум шахслар ўртасида отишма бўлиб ўтган, бир киши ўлдирилган.
Йил бошидан буён бу қирғиз-тожик чегарасида учинчи отишмадир. Низолар чоғида жами уч киши ҳалок бўлиб, 10 киши яраланган.
Изоҳ (0)