АҚШ давлат департаментида Эдвард Сноуденга Россияда уч йил муддатга истиқомат учун гувоҳнома берилганига нисбатан норозилик билдиришди ва яна унинг ватанига қайтиши кераклигини таъкидлашди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
Давлат департаментининг расмий вакили Мари Харф АҚШнинг Сноуденга муносабати аввалги ҳолича қолганини айтди. «Биз у қайтиб келиб, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериши керак, деб ўйлаймиз», — деди у.
«Россия қилган ишга қатъий норозилик билдиришдан бошқа нарса қўлимиздан келишига ишончим комил эмас», — дея таъкидлади давлат департаменти вакили.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни АҚШ махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден уч йил муддатга Россия Федерациясида истиқомат учун гувоҳномага эга бўлди. Бундан аввал у Россияда вақтинча бошпана билан яшаган, унинг муддати эса 1 август куни тугаган эди.
Изоҳ (0)