Ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси» номзоди ва Туркиянинг амалдаги бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон президент сайловларининг биринчи босқичидаёқ ғолиб бўлди, дея хабар берди Euronews.
Овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилингач, у Анқарадаги тарафдорлари олдида ўз сайлов кампанияси анъанасига айланган «балкон нутқи»ни сўзлади.
«Келинглар, бугундан ижтимоий ярашувнинг янги даврини бошлаймиз ва эски муҳокамаларни эски Туркияда қолдирамиз», — деди бош вазир.
Эрдўғоннинг нутқи бир неча марта гулдурос қарсаклар ва «Туркия сен билан фахрланади!» шиори билан бўлинди.
Бу Туркия тарихидаги биринчи тўғридан-тўғри президентлик сайловларидир. 1923 йилда Туркия Республикаси раҳбарини парламент сайлаган эди. Жорий сайловларга 52 миллиондан ортиқ киши жалб қилинган, жами сайловчиларнинг 76 фоизи овоз беришга келган.
Деяли 100 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китобига кўра, Эрдўғон 52 фоизга яқин сайловчилар овозларини тўплаган ва биринчи турдаги ғалабани таъминлаб берувчи 50 фоизли чегарадан ўтган. Мухолифат номзоди Акмалиддин Эҳсонўғли 38%, «Халқ демократияси партияси» раисдоши Салоҳиддин Темиртош эса 9% овозга эга бўлди.
Изоҳ (0)