8 август, жума куни Украина шарқида жанглар давом этди. Кечга яқин Донбасс батальонининг Facebook саҳифасида Украина армияси ва кўнгиллилар отряди Донецк яқинидаги Марьинка шаҳрини назорат остига олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, деб ёзади Euronews.
Бу вақтда эса БМТ Хавфсизлик кенгашида Украина доимий вакили ўринбосари Александр Павличенко «тинчликпарвар операциялар ниқоби остида Россия қўшинларидан кенг кўламдаги ҳужумларни кутишга жиддий асослар борлиги»ни маълум қилди.
АҚШ доимий вакили Саманта Пауэр Россияни айирмачиларга қурол етказиб беришда айблади. «Россиянинг Украина ҳудудига ҳар қандай бир томонлама аралашуви, хоҳ у гуманитар ёрдам бериш баҳонасида бўлсин, бутунлай номақбул деб топилади ва жиддий тревога келтириб чиқаради. Бундан ташқари, у Украинага бостириб кириш деб баҳоланади», — деди у.
Изоҳ (0)