Арманистон ва Озарбойжон президентлари 8—9 август кунлари Сочида Тоғли Қорабоғдаги низоларни тартибга солиш бўйича музокаралар ўтказади. Унда Россия воситачилик қилади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Қорабоғ атрофидаги вазият июль охирида кескинлашди. Арманистон ва Озарбойжон бир-бирини яраш сулҳи шартларига риоя қилмасликда айблаяпти. Натижада кўп йўқотишлар бўлди. Тоғли Қорабоғ мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 14 нафар озарбойжон ва 7 нафар арман ҳарбийлари ўлдирилган.
90 йиллар бошида асосан арманлар яшайдиган Қорабоғ Озарбойжон таркибидан чиқишга қарор қилгач, минтақада низолар бошланган. Қонли жанглардан сўнг анклав дунёда тан олинмаган мустақил республикага айланди. 1994 йилдан томонлар ўт очишни тўхтатиш режимига ўтган эди.
Изоҳ (0)