Россия бош вазири Дмитрий Медведев 7 август куни Россияга олиб кирилиши тақиқланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлайди. Бу ҳақда Россия ҳукумати раҳбарининг матбуот котибига таяниб, Gazeta.ru хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Владимир Путин Россияга қарши иқтисодий санкциялар жорий этган мамлакатлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқат импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган ва тақиқ остига тушадиган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқиш ҳақида кўрсатма берган эди.
Изоҳ (0)