Россия мудофаа вазирлиги 4—8 август кунлари ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қисмларининг кенг кўламдаги ҳарбий машғулотларини ўтказади. Улар Астрахань вилоятида Украина чегарасидан минг километрдан кам масофада жойлашган Ашулук полигонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Самолётлар Ғарбий ҳарбий округдан Марказийга кўчириб ўтказилади, вазифаларни бажариш учун Армавир, Кримск, Моздок, Морозовск аэродромларидан фойдаланилади. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, юзга яқин самолётлар, жумладан Су-34 қирувчи ва Су-24 бомбардимончи самолётлари жалб этилади.
Украина шарқида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Россия чегара яқинида бир неча марта ўқув машқларини ўтказди. Украина раҳбарияти, шунингдек АҚШ ва Европа мамлакатлари бундай машқларни ғарбдаги қўшни учун таҳдид деб баҳолаб, бу хусусида бир неча бора хавотир билдирган.
Изоҳ (0)