Россия мудофаа вазирлиги қатор давлатларнинг Астрахань вилоятида ўтказиладиган ҳарбий ўқув машғулотларига нисбатан айтган фикри бўйича таажжуб билдирди, дея хабар берди Euronews.
Аввалроқ Вашингтон Россия армиясининг Украина чегараси яқинида кенг кўламли манёврлар ўтказишидан хавотир билдирган эди. Аслида эса Ашулук полигонидан чегарагача бўлган масофа минг километрдир.
Украинага қўшни Польша эса бу далилни назарга олмаяпти. «Сўнгги соатларда олган маълумотларимизга таяниб, Россиянинг тўғридан-тўғри бостириб кириш хавфи бир неча кун аввалгидан кўра анча кучайганини тахмин қилишимиз мумкин», — деди Польша бош вазири Дональд Туск.
Эслатиб ўтамиз, Россия мудофаа вазирлиги 4—8 август кунлари ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қисмларининг кенг кўламдаги ҳарбий машғулотларини ўтказади. Улар Астрахань вилоятида Украина чегарасидан минг километрдан кам масофада жойлашган Ашулук полигонида бўлиб ўтади.
Самолётлар Ғарбий ҳарбий округдан Марказийга кўчириб ўтказилади, вазифаларни бажариш учун Армавир, Кримск, Моздок, Морозовск аэродромларидан фойдаланилади. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, юзга яқин самолётлар, жумладан Су-34 қирувчи ва Су-24 бомбардимончи самолётлари жалб этилади.
Изоҳ (0)