Афғонистонда америкалик генерал Ҳаролд Грин ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни АҚШ тасдиқлади, деб ёзади Euronews.
У NATO қўшинларининг ушбу мамлакатдаги бутун фаолияти давомида ҳалок бўлган энг юқори мансабдаги ҳарбий бўлди.
Хабар берилишича, 6 август, чоршанба куни номаълум шахс Қобулдаги Грин ишлайдиган ҳарбий академия ҳудудида ўт очган. Яна 15 киши яраланган, улар орасида германиялик генерал ҳам бор.
Изоҳ (0)