29 июль, сешанба куни Евроиттифоққа аъзо 28 давлатнинг доимий вакиллари Брюсселда санкцияларнинг янги тўплами ҳақида келишиб олди. Унга кўра, Кремлни халқаро жамоатчиликка қулоқ солишга ва Украина шарқидаги айирмачиларга ёрдам беришни тўхтатишга мажбурлаш зарур.
Euronews хабар беришича, Европанинг етакчи давлатлари Россия давлат банклари учун Евроиттифоқ молия бозорларини ёпиб қўйишга келишишди. Бундан ташқари, Россияга нефт саноати учун ускуналар, техника ва электроника экспорти чекланади.
Экспертлар фикрича, чекловлар Францияга аввалги шартномалар бўйича Россияга «Mistral» вертолёт ташувчиларини етказиб беришга тўсқинлик қилмайди. Ангела Меркель ҳам Россияни керагидан ортиқ «қийнаш»ни истамаяпти: Германияда истеъмол қилинадиган нефт маҳсулотлари ва газнинг учдан бир қисми Россиядан келтирилади.
Санкциялар 31 июлдан кучга кириши кутилмоқда, улар уч ойдан сўнг қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Изоҳ (0)