Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги ҳарбий операция узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Бош вазир таъкидлашича, Исроил армияси ўз мақсади — ҲАМАС жангарилари томонидан Исроил ҳудудига ўтиш учун қўлланиладиган трансчегаравий туннелларни йўқ қилишга эришмагунича, тўхтамайди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари 29 июль, сешанбага ўтар кечаси Ғазо секторида ҲАМАС ҳаракати раҳбари, анклав собиқ бош вазири Исмоил Хониянинг уйига ракета ҳужуми уюштирди. Уй бўм-бўш бўлгани учун ҳеч кимга зиён етмаган, бироқ бино вайрон бўлган.
Изоҳ (0)