Сеул сўнгги йилларда КХДРда ишлаб чиқарилаётган қурол-яроғлар сонининг аҳамиятли даражада ошишидан хавотир билдирди, дея хабар берди Ренхап агентлиги мамлакат мудофаа вазири Хан Мин Куга асосланиб.
«КХДРнинг ядро синовлари ва ракета учиришларини эътиборга олган ҳолда, Шимолий Корея томонидан бўладиган хавф сўнгги йилларда ошганини хулоса қилиш мумкин», — деди у.
Вазир охирги пайтларда КХДР Япон денгизига қарата баллистик ракеталарни доимий равишда учираётгани, бундан ташқари, Ким Чен Иннинг дўқ-пўписалари ҳам қатъийлашиб бораётганини айтди.
«Корея ярим оролидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият, шунингдек икки давлат ўртасидаги кескинликнинг кучайиб боришини ҳисобга олганда, биз ўта оғир аҳволдамиз», — дея таъкидлади Хан Мин Ку ва сўнгги бир неча ой ичида КХДР 18 та қисқа масофали ракета учирганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)