Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг амакиваччаси худкуш томонидан амалга оширилган терактда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Президентнинг амакиваччаси Ҳашмат Карзай Қандаҳор провинциясидаги ўз уйида ўлдирилган.
Провинция губернаторининг вакили айтишича, худкуш террорчи Ҳашмат Карзайнинг уйига уни Рамазон ҳайити билан табриклаш мақсадидаги меҳмон сифатида ташриф буюрган. Уни қучоқлаши билан портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.
Президент амакиваччасининг ўлими мамлакатда июнь ойи бошидаги президентлик сайловларидан буён давом этаётган сиёсий тангликни чуқурлаштириши мумкин.
Ҳашмат Карзай Афғонистондаги сайловлар олдидан бўлиб ўтган кампанияларда фаол иштирок этган. У аввал президентликка номзод Қаюм Карзай (Ҳамид Карзайнинг акаси) штабида ишлаган. У ўз номзодини олиб ташлагач, Ашраф Ғани сайловолди кампаниясига менежерлик қилган.
Изоҳ (0)