9 июль куни КХДР Япон денгизи томонга кичик масофали икки баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония ҳукуматининг чоршанба куни эрталаб берган маълумотига асосланиб ИТАР-ТАСС хабар берди.
Япония Вазирлар маҳкамаси берган ахборотга кўра, Шимолий Кореянинг жануби-ғарбий соҳилидан учирилган ракеталар «Скад» турига мансуб экани тахмин қилинмоқда. Ракеталар 500 километр масофага учган. Маълумот берилишича, ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни ҳам икки кичик масофали ракета Япон денгизига қарата учирилган эди. 3 июлда еса КХДР ҳукумати мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Пхунгери полигонида олиб борилаётган фаолиятни тўхтатиб, у ердаги барча ускуналарни олиб ташлагани хабар қилинган.
Изоҳ (0)