АҚШ Марказий разведка бошқармаси Twitter фойдаланувчиларининг баъзи оммабоп саволларига жавоб берди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
«Бизнинг Twitter’даги илк ойимизни ажойиб ўтказишга ёрдам берганингиз учун раҳмат. Кейинги 10 дақиқа давомида саволларингизни қабул қиламиз ва уларнинг энг оммабопларига жавоб берамиз», — дейилади МРБ хабарида.
https://twitter.com/CIA/status/486253348073385985
МРБ дастлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эсдан чиққан паролларни тиклаб бериш ҳақидаги истеҳзоли мурожаатларига жавоб берди. «Биз сизнинг паролингизни билмаймиз ва уни сизга юбора олмаймиз», — дейилади жавобда.
https://twitter.com/CIA/status/486253620040462336
МРБда бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақида навбатдаги оммабоп саволга ижобий жавоб йўлланиб, ходимлар ишга олинаётгани таъкидланди.
https://twitter.com/CIA/status/486254124833308673
Twitter’чиларнинг катта қисми америкалик афсонавий репер Тупак Шакурнинг ўлими тафсилотларига қизиқиш билдирди. Бироқ МРБ тергов билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилмади.
https://twitter.com/CIA/status/486255845588475905
Идора ходимлари электрон кузатув билан боғлиқ бошқа саволларга жавоб беришдан ҳам бош тортди.
Изоҳ (0)