Россиядаги Хакасия Республикаси фуқоросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, у хотинидан қизғаниб, ўзининг 13 ва 8 ёшли қизлари ҳамда 4 яшар ўғлини ўлдирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.
Жиноятчи фарзандларини ҳаммомга киргизиб, уларни пичоқ билан қаттиқ яралайди, сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлади.
Хакасия тергов бошқармаси болаларнинг воқеа жойида вафот этгани, уларнинг отаси эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганини маълум қилди.
Вояга етмаганларнинг ўлими ҳолати бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)