Worldreferee.com сайтида футбол бўйича Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионати ҳакамларининг охирги тўплаган балларига кўра, Равшан Эрматов иккинчи ўринда бормоқда.
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бёрн Кёйперс (Голландия) билан бир хил — 7,7 балл тўплаб, ундан кейинги ўринни банд қилди. Туркиялик Жунейт Чакир (7,6 балл), аргентиналик Нестор Питана (7,4 балл) ва бошқалар қолган поғоналарни эгаллаган.
Аввалроқ Эрматов 7,8 балл билан мундиал матчларини бошқарган ҳакамлар ичида учинчи ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Равшан Эрматов Германия ва АҚШ жамоалари ўртасидаги баҳсга ҳакамлик қилди. Бу унинг жаҳон чемпионатларидаги саккизинчи матчи бўлди.
Ҳамюртимиз у каби саккизта учрашувни бошқарган Жоэл Киню (Франция), Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Бенито Арчундиа (Мексика)лар рекордини такрорлади.
Таъкидлаш жоиз, Worldreferee.com сайти футбол ўйинларидаги арбитрларнинг фаолиятларини баҳолаш билан шуғулланади. Уларга сайт мухбирлари ва аъзолари балл қўяди.
Изоҳ (0)