Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) ЖЧ — 2014 доирасидаги Россия — Жазоир ўйинида Россия термаси дарвозабони Игор Акинфеевнинг кўзига лазерли кўрсаткич (указка) билан нур туширган кишининг шахсини кузатув камералари орқали аниқлашга ҳаракат қилди, бироқ суратлар жуда хира бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Маракана» стадионидаги матбуот анжуманида ФИФА бош котиби Жером Валке маълум қилди, дея хабар беради «ИТАР-ТАСС».
Жумага ўтар кечаси бўлган матчда, жазоирликлар 60-дақиқада жарима тўпини тепишди, Акинфеев уни тутиб қололмади. Матч трансляциясида унинг юзига тушиб турган лазер нури яққол кўринган.
«Биз бундай ҳолатлар рўй бермаслиги, ҳалол ўйинга ҳеч нарса халал бермаслиги устида ишлаяпмиз, — деди бош котиб. — Шуни тушунингки, ҳакам бундай пайтда ўйинни тўхтата олмайди: стадионда ўн минглаб киши бор, қоидабузарнинг шахсини тезкорлик билан аниқлаш иложи йўқ».
Изоҳ (0)