Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган Германия ҳамда Жазоир терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Учрашувда немислар қийинчилик билан рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олишди, дея хабар берди Uff.uz.
Ўйиндан олдин кўпчилик Германия терма жамоасининг ишончли тарзда ғалаба қозонишини кутганди. Аммо жазоирликлар жаҳон чемпионатига шунчаки кеилшмаганини барчага исботлай олишди. Улар 90 дақиқадан ортиқроқ вақт давомида Германия терма жамоасига муносиб қаршилик кўрсатишди. Фақатгина қўшимча бўлимларда Андре Шюрле рақиб дарвозаси томон йўл топа олди.
Қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жазоир терма жамоаси аъзоси Абдулмўмин Жабу жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо бу вақтга келиб, Германия 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Месут Ўзил бир дақиқа аввал гол киритиб, терма жамоасининг кейинги босқичга йўл олишини таъминлаб қўйганди.
Германия – Жазоир 2:1 (қўшимча вақтда)Голлар: 1:0 – 92 Шюррле, 2:0 – 119 Ўзил, 2:1 – 120 Джабу.Германия – Ноер, Дж.Боатенг, Мертесакер, Мустафи (Хедира, 70), Хеведес, Швайнштайгер (Крамер, 109), Лам, Кроос, Ўзил, Геце (Шюррле, 46), Мюллер.Жазоир – Мболи, Манди, Аллиш (Бугерра, 97), Белкалем, Гулям, Мостефа, Таидер (Браими, 78), Ласен, Фегули, Судани (Жабу, 100), Слимани.Огоҳлантиришлар: Аллиш (42), Лам (107).
Изоҳ (0)