БМТ бош котиби Пан Ги Мунга Кенияда олти ойлик арслонни совға қилишди. Бош котиб у ерга БМТнинг атроф-муҳит бўйича ассамблеяси ёпилишига ташриф буюрган эди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
У йиртқични «Тумаини» — «Умид» деб атади ва «барча одамлар табиат билан ҳамнафас яшашига умид» билдирди. Шер Кения пойтахти Найробидаги қўриқхонада сақланмоқда.
Бу БМТ бош котибига тақдим этилган учинчи жонзотдир. 2009 йилда Мўғулистон ҳукумати унга «Тинчлик» лақабига эга ноёб от совға қилган бўлса, ўтган йили Жанубий Судан президентидан «Пан Ги Му» лақабига эга оқ буқани ҳадя сифатида олган.
Изоҳ (0)