БМТ бош котиби Пан Ги Мун Украина шарқидаги яраш сулҳининг 72 соатга узайтирилганини маъқуллади, шу билан бирга, зўравонликни узил-кесил тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Ҳозирча ўт очишлар тўлиқ тўхтатилгани йўқ. Блокпостларга ҳужумлар ва отишмалар кузатилган.
Пётр Порошенко буйруғига кўра 20 июнь куни жорий этилган отишмаларни тўхтатиш режими муддати жума куни кечқурун тугади. Шанбага ўтар кечаси Украина президенти яраш сулҳини яна 72 соатга — Тошкент вақти билан 1 июль 1:00 гача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)