«Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақидаги битим — Грузия, Украина ва Молдавия европача йўлининг бошланиши». Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозу ҳужжатларни имзолаш маросимида бундай баёнот билан чиқди, дея хабар берди Euronews.
Украина ва ЕИ битимнинг иқтисодий қисмини имзолади. Сиёсий қисми 21 мартда тузилган эди.
Ушбу битимлар Украина, Грузия ва Молдавия қонунчилигининг ЕИ ме’ёрларига мослаштирилиши ҳамда эркин савдо зонаси тузилишини назарда тутади. Ушбу давлатларнинг Евроиттифоққа аъзо бўлиши ҳақида ҳозирча сўз очилмади.
Изоҳ (0)