Airbus E-Fan электр самолёт ўзининг илк парвозини амалга оширди. У Париждан 23 километр масофадаги Туссу-ле-Нобл шаҳарчасида осмонга кўтарилди, дея хабар берди Euronews.
E-Fan винтларини аккумулятор батареяларидан куч оладиган электр моторлар айлантиради. Самолёт атроф-муҳитга зарар етказмайди. Франция экология ва энергетика вазири Сеголан Руаял E-Fan’нинг дастлабки парвозини томоша қилиш учун Туссу-ле-Нобл аэропортига ташриф буюрди.
Янги Airbus электр самолёт кабинасида икки киши учун жой бор. Унинг узунлиги 6,7 метр, қанотлари қулочи 9,5 метр. Унда бир соат учиш атиги 2 еврога тушади.
E-Fan учувчиларни ўқитиш, планёрларни шатакка олиш ва спорт учувчилик санъати учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)