Мексика ҳарбий вертолёти АҚШ ҳаво ҳудудига бузиб кирди ва Аризона штатидаги америкалик чегарачиларни ўққа тутди. Шундан сўнг ортга бурилиб, Мексикага қайтиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий KVOA News 4 телеканали хабар берди.
Ҳодиса натижасида ҳеч кимга зиён етмаган. Мексика ҳукумати воқеа юзасидан узр сўради ва тергов олиб боришга ваъда берди.
Бундай ҳодисаларАҚШ ва Мексика чегарасида тез-тез содир бўлиб туради. АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган ярим йил ичида бундай воқеалардан 500 таси қайд этилган, 131 нафар мексикалик чегарачилар америкалик ҳамкасблари томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)