Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Донецк халқ республикаси» (ДХР) ҳукумати ўзлари ойлар давомида тутиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг тўрт нафар кузатувчисини озодликка чиқарди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

Миссия раҳбарияти 26 май куни улар билан алоқани йўқотган эди. Гуруҳнинг қўлга олингани ҳақида ўшанда Луганск республикаси вакиллари хабар берган эди. Кузатувчилар жосусликда гумон қилинган.

Экспертлар фикрича, тинчлик сулҳи тугашига бир кун қолганида уларнинг озод қилиниши исёнчиларнинг Киев билан музокарага киришишга тайёрлигини билдириши мумкин.

ДХР бош вазири Александр Бородай уларни ҳеч қандай шартларсиз озод этганларини маълум қилди.

ЕХҲТнинг яна бир гуруҳи тақдири номаълум бўлиб турибди. Улар айирмачилар қўлида эканлиги гумон қилинмоқда. ЕХҲТ тўрт кишидан иборат гуруҳни расман бедарак йўқолган деб эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди