АҚШ маъмурияти НАТО бўйича ўз иттифоқдошлари мудофааси учун конгрессга 1 миллиард доллар сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган маълумотга таяниб, «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Маъмурият 2015-молия йили учун хориждаги махсус операцияларга тегишли бюджет сўрови доирасида бундай мурожаат билан чиқди. Унинг умумий қиймати 65,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Ушбу сўров бўйича «Европа дастури» «АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқдошлари ва Европадаги шерик давлатлар хавфсизлиги ва имкониятларини мустаҳкамлашда вақтинчалик ёрдам» кўрсатишга қаратилган.
Кўрсатилган маблағнинг 925 миллион доллари мудофаа вазирлигига, 75 миллион доллари эса АҚШ давлат департаментига йўналтирилади.
Оқ уйдагилар таъкидлашича, ушбу маблағларни «АҚШнинг Европадаги, айниқса марказий ва шарқий Европадаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш»га сарфлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)