Украина президенти Пётр Порошенко Страсбургда Европа Кенгаши Парламент ассамблеясида сўзга чиқди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Украинадаги вазият бўйича ўз фикрларини билдирар экан, Порошенко ушбу воқеалар янги Европани шакллантиришини айтди. «Европанинг келажаги Украинадаги низолар қандай йўл билан: халқаро ҳуқуқ ёки кучли томон ҳуқуқлари асосида ҳал қилинишига боғлиқ», — деди у.
Шунингдек, президент Украинадаги тинчлик режаси иш бермаса, бошқа муҳим чора-тадбир кўрилишини айтди. «Айнан қандай чора эканини айта олмайман», — деди Порошенко.
Изоҳ (0)