Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

11 июнь, чоршанба куни Покистонда Американинг учувчисиз учар қурилмалари иштирокида операция ўтказилгани, натижада 16 нафар жангари йўқ қилингани ҳукумат норозилигига сабаб бўлди ва уни мамлакат суверенитетини бузиш деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

АҚШнинг учувчисиз учар қурилмаси Покистон шимоли-ғарбидаги Шимолий Вазиристон ҳудудида жойлашиб олган жангариларга икки марта ҳужум уюштирди, натижада уларнинг 16 нафари ҳалок бўлди.

Операциядан кейин Покистон Ташқи ишлар вазирлиги қисқа баёнот бериб, аваҳужумларни «Покистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг бузилиши» деб атади. «Бундан ташқари, ҳужумлар ҳукуматнинг мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга уринишига салбий таъсир қилади», — дейилади хабарда.

Покистон ТИВнинг айтишича, мамлакатнинг бундай операция ўтказишни сўраб АҚШга мурожаат қилгани «шунчаки миш-миш».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар