Москва метрополитенинг Кожуховский линиясида лойиҳалаштирилаётган «Фарғона кўчаси» бекати номи «Жануби-Шарқий»га ўзгартирилади. Бу ҳақда Москванинг Жамоатчилик алоқалари қўмитаси раиси Александр Чистяков баёнотига асосланиб, Anhor.uz хабар берди.
Бекатнинг ишчи номи яқинда жойлашган Фарғона кўчаси билан боғлиқ, у эса ўз навбатида Фарғона водийси шарафига номланган. Жануби-Шарқий округ аҳолиси дастлаб бундай номланишга қарши чиқишган эди.
Янги бекат 2016 йилда қурилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)