АҚШнинг собиқ давлат котиби ва биринчи хоними Хиллари Клинтон оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш мақсадида президентлик сайловларида иштирок этмаслиги мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.
Гап шундаки, кузда Билл ва Хиллари Клинтонлар бобо ва бувига айланишади. Хиллари бу унинг ҳаётини ўзгартириб юборишини билдирди. «Мен буви бўлиш ҳиссидан баҳра олмоқчиман, — деди у. — Икки йилдан кейин бўладиган нарса учун эмас, бола учун қайғурмоқчиман».
Клинтон президентлик сайловларида қатнашмаслигига яна бир сабаб бор. У ўзига ҳозирги ҳаёти ёқишини маълум қилган. «Ўз кун тартибимни ўзим белгилаб, дугоналарим билан вақтичоғлик қилиш менга ёқади», — дея қўшимча қилди собиқ биринчи хоним.
Изоҳ (0)