Муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш юзасидан 7 июнь куни Тошкент шаҳридаги масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайти.
Йиғилишни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А. Турсунов олиб борди. Тадбирда Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди.
Жумладан, масжидларда ободонлаштириш бўйича ҳашарлар ташкил этиш, таровиҳ намозини ўз вақтида бошлаш ва уни муддатини чўзиб юбормаслик, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича керакли чора-тадбирларни кўриш, шунингдек, закот, фитр ва бошқа хайру-еҳсонлар ҳисобидан маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларга моддий кўмак бериш тадбирларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Изоҳ (0)