Тошкент Фотосуратлар уйида «Ўзбекистон – бахтли болалар мамлакати» деб номланган фотокўргазма очилди. Кўргазма «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Ўзбекистон – бахтли болалар мамлакати» мавзусидаги фотокўргазмадан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда болалар манфаатларини таъминлаш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳияти, бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг натижалари ҳамда халқимизнинг бунёдкорлик ишларини ёритиб берадиган фотоматериалларни эълон қилишдан иборат.
Бу ерда Рустам Шарипов, Абдуғани Жумаев, Константин Минайченко, Сарвар Ўрмонов, Аъло Абдуллаев, Отабек Мирсоатов, Ёлқин Шамсиддинов, Жамшид Норқобилов, Фарҳод Абдурасулов, Мақсад Ҳабибуллаев, Ҳасан Пайдоев каби фотоижодкорларнинг ишларидан намуналар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.
Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида ушбу фотокўргазма Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда намойиш этилади.
Изоҳ (0)