Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йилнинг 7 июнь куни пойтахтдаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғида Халқаро Олимпия қўмитаси ҳомийлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида «Олимпия куни» муносабати билан тадбир ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

«Олимпия куни» муносабати билан ташкил этилган мусобақалар дастлаб туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган бўлса, иккинчи босқич мусобақалари ҳудудларда (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда) ташкил этилди. Мазкур мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар, республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Пойтахтдаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий боғида ўтказиладиган республика финал босқичи 21 гуруҳда ўтказилиб, ундан беш ёш ва ундан катта бўлган иштирокчилар турли масофаларга (50 метрдан – 1609 метргача) югуриш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда баҳс юритади.

Республика финал босқичи мусобақаларининг барча иштирокчилари (жамоалар мураббийлари, вакиллари, ҳакамлар ва мусобақа ташкилотчилари) Халқаро Олимпия қўмитасининг сертификатлари билан тақдирланади.

«Олимпия куни» муносабати билан ўтказиладиган спорт тадбирининг очилиш маросими соат 9:30 да бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Human.uz” журналистлари қўлга олинди
Маҳаллий
Мирзиёев: Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар муваффақияти транспорт соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ
Иқтисодиёт
Ўзбекистон ҳудудларининг гидроэнергетика рейтинги: мамлакатда сувдан энергия олиш имкониятлари қандай?